Олтиариқ туманида «Ҳизб ат-таҳрир ал-исломий» диний экстремистик оқими аъзоси қўлга олинди. У Россиядан қайтиб, Telegram`даги турли гуруҳларда ақидапарастлик ғояларини тарқатиб келган. Бағдод тумани суди уни 12 йил муддатга озодликдан маҳрум этди.
Юнусобод туманида Сурияга кетиб, ИШИД террористик ташкилоти сафига қўшилишни мақсад қилган 18 ёшли қиз 5 йилга қамалди. У ташкилот раҳнамоларининг маърузаларини тинглаб, унинг ғоявий таъсирига тушиб қолган. Қиз кетиш учун «қизил паспорт» олгани ва буни яқинлари билмаганини маълум қилди.
Пойтахтда 20 ёшли бир талаба ва 18 ёшли икки мактаб ўқувчиси диний экстремистик ғоялар таъсирига тушиб, Сурияга кетмоқчи бўлганида қўлга олинган. Ушбу жиноят иши судда кўриб чиқилди. Йигитлардан бири 5 ярим йилга, икки нафари эса 6 йилга қамоқ жазосига ҳукм қилинди.
ДХХ Андижон вилоятида аввал «Ҳизб ут-Таҳрир» ташкилотига аъзо бўлганликлари учун жазо муддатини ўтаб чиққан, бироқ, озодликка чиққач экстремистик ғояларни тарғиб қилишда давом этган 12 нафар шахсни қўлга олди. Уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг